"Тоттенхэм"нинг собиқ футболчиси Гарет Бэйл жамоанинг жорий мавсумдаги ўйинига баҳо берди.
"Шпорлар" халқаро танаффусга Премьер-лига турнир жадвалида пешқадам сифатида йўл олди - Анге Постекоглу шогирдлари саккиз турдан кейин 20 очко тўплади.
"Менга ёқади", - дейди жамоанинг натижалари ҳақида шу йил бошида нафақага чиққан уэльслик. - "Тоттенхэм"га ажойиб иш қилган ва клуб қиёфасини ўзгартирган мураббий келди. Кўриниб турибдики, "шпорлар" тўғри йўлда кетмоқда ва умид қиламанки, жамоа яхши футбол ўйнашда давом этади. Мен якунда бундан нима чиқишига жуда қизиқаман", - дея Бэйл сўзларини келтиради Football London.