"Барселона" вингери Ферран Торрес ўз қобилиятига шубҳа қилмаяпти.
Ўтган ёзда матбуотда "Барселона"нинг Торресни сотишга тайёрлиги ҳақида мунтазам равишда маълумотлар пайдо бўлди, у бунга қолиш ва ўзининг муносиблигини исботлаш ниятида жавоб берди.
“Менинг кетишим? Йўқ, мен буни Хави билан муҳокама қилмаганман ва мен ҳеч қаерга бормаслигимни айтдим. Мен доим қолиш ниятим борлигини, “Барселона” билан шартномам борлигини айтиб келганман. Мен бу клубда муваффақиятга эришаман, чунки мен бунга қодир эканлигимни ҳис қиляпман", - дея 23 ёшли испанияликнинг сўзларини келтиради Barca Universal.
Ферран Торрес жорий мавсумда "блауграна" сафида ўнта ўйинда 4та гол урди.