Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.
31 ёшли футболчи мавсум оралиғида жароҳат олганди - унга хочсимон боғлами йиртилиш ташхиси қўйилган. Бельгиялик футболчи август ойида операция қилинган эди. Дарвозабоннинг сафга қайтиши май ойига мўлжалланган.
“Менинг тикланишим жуда яхши кетмоқда. Мен аллақачон таёқчалардан воз кечганман, бемалол юра оламан ва ишлай оламан. "Иложи борича тезроқ майдонга қайтишга умид қиламан", - дейди Куртуа.
Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа ўрнига "Реал" Лондоннинг "Челси" клубидан Кепа Аррисабалагани ижарага олди. Шартнома мавсум охиригача амал қилади.