Испания терма жамоаси ва «Барселона» клуби 34 ёшли сардори Карлес Пуйоль жамоадоши 24 ёшли Серхио Бускетсни амплуаси бўйича бугунги кунда дунёнинг энг яхши футболчиси эканини таъкидлаб ўтди.
«Ўйлашимча, Бускетс ўз позициясида дунёнинг энг яхши яримҳимоячиси. У ҳар доим жамоанинг энг муҳим бўлакларидан бир бўлиб келган. Унинг ўйини ёрқин намоён бўлавермайди, бироқ у энг мураккаб вазифаларни доим маромига етказиб бажаради. У ҳужумларни ривожлантиришни ҳам, ҳимояланишни ҳам яхши билади», дейди Пуйоль.