Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Анвар Ражабов: «Ҳозир жисмоний ҳолатим ёмон эмас»

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизда кўзга кўринган футболчилардан бири бўлган Анвар Ражабов мустаҳкам оила йилининг сўнгги ойида, аниқроғи, 7 декабрь куни уйланди. Ушбу мавсумда Ражабов хорижда илк бор фаолият олиб борди. Ёзда “Бунёдкор”ни тарк этган ҳужумчи Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” клуби билан шартнома имзолаганди. Сўнгги пайтларда бу футболчининг Таиланддаги фаолияти ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Шуни айтиш керакки, “Бурирам Юнайтед” Таиланд Ассосияция кубоги соҳиби бўлиб келаси йили ҳам Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ражабовнинг Таиланддаги фаолияти қандай ўтганлигини билиш мақсадида у билан қисқача суҳбатлашдик.

— Анвар, аввало мустаҳкам оила йилида янги оила қурганингиз билан табриклаймиз.
— Раҳмат.

— Ёзда “Бурирам” клуби билан шартнома имзолагандингиз. Айтингчи, Таиланддаги фаолиятингиз қандай ўтди?
— Аввало шуни айтишим керакки, Таиландга улкан мақсадларда боргандим. Аммо бу мамлакат иқлимига мослаша олмадим. Қолаверса, белимдаги жароҳат панд бергани боис жамоа билан келишган ҳолда ўртадаги шартномани бекор қилдик.

— Айни пайтда жисмоний ҳолатингиз қандай?
— Ёмон эмас. Ҳозир жисмоний жихатдан 60-70 фоизга тайёрман. Таиланддан қайтганимдан кейин бекор юрмадим ва индивидуал тарзда шуғулландим.

— Эркин ўйинчига айланганинингиз учун бошқа клублардан таклифлар бўлаётгандир?
— Ҳозирча ҳеч қандай аниқ таклиф тушгани йўқ. Лекин тез орада таклифлар бўлиши мумкин. Қолаверса, агентим ҳам бу борада иш олиб бормоқда.

— Фақат очиғини айтинг, Таиландга борганингиздан афсусда эмасмисиз?
— Бир тарафдан бундан афсусланганим йўқ. Чунки фаолиятимда биринчи бор хориж клубида тўп сурдим. Аммо иккинчи томондан у ернинг иқлимига мослаша олмай жароҳатга дуч келганимдан бироз ранжидим. Боиси бундай бўлишини кутмагандим ва мақсадим юқори эди. Лекин бу футбол.

Бобурбек Турсунов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 07:17, 19.12.2012.
Ўқилди: 3641 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.