"Барселона" вице-президенти Эдуард Ромеу "Атлетико Мадрид"дан ижара асосида Каталония клубида тўп тепаётган португалиялик ҳужумчи Жоау Феликс ҳақида гапирди.
“Жоау Феликс 400 минг евро маош оладими? Ҳа. Бу ҳақиқат. Буни ўз клубида энг яхши формада бўлмаган йигитдан эшитиш жуда ёқимли, лекин бу ерда у ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Умид қиламизки, йил охирида бизда унинг ушбу мавсумдан кейин қолишини кўриб чиқиш зарурлиги билан боғлиқ “муаммо” пайдо бўлади”, - дея Ромеу сўзларини келтирмоқда Lesportiu.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум 23 ёшли футболчи "кўк-анорранглилар" сафида барча турнирларда еттита ўйинда қатнашиб, учта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.