Ярим ҳимоячи Уэстон Маккенни Туриннинг “Ювентус” клубидаги ўрнини сақлаб қолиш учун кўп ҳаракат қилганини айтди.
"Вазиятни ўз фойдамга ўзгартиришим мумкинлигини исботлаш учун Туринда қолишни жуда хоҳлардим. Мавсум олдидан жуда кўп ишладим. Мен танқиддан яширинишни бошлайдиган йигитлардан эмасман. Аксинча, бу менга туртки бўлди. Энди мен жамоада қолганимдан хурсандман" - деди Маккени La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда.
Италиянинг жорий мавсумида Уэстон саккизта ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.