"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен "Челси"нинг январь ойидаги трансферлар ойнаси учун мўлжалланган мақсади, дея хабар бермоқда ESPN нашри.
Манбага кўра, "кўклар" нигериялик ҳужумчини, шунингдек, "Брентфорд" форварди Айван Тонининг номзодини кўриб чиқмоқда. Осимхеннинг трансфери Тони билан шартнома имзолаш бўйича музокараларнинг боришига боғлиқ бўлади.
"Наполи" ўз навбатида Викторни жамоада сақлаб қолмоқчи. Африкалик футболчига Лондоннинг "Арсенал" ва "Реал" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Осимхеннинг трансфер нархи 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг неаполликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.