Даниялик ҳимоячи Симон Кьяер фаолиятининг сўнгги босқичини ўтказяпти ва журналистлар ундан футболдан кейинги келажагини қандай кўришини сўрашди.
Аммо ҳозирча у аниқ жавоб беришга тайёр эмас.
«Бу ҳақда ўйлаганим йўқ. Ҳозир бор эътиборимни фақат ўйинларимга қаратганман. Лекин мен футболни яхши кўраман.
Унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Футболда ҳеч қачон дейиш ўринсиз», – деди Кьяер.