Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Россия спорт вазири спортни сиёсатга аралаштирмасликка шама қилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Россия Федерацияси спорт вазири Олег Матыцин УЕФАнинг Россия ёшлар терма жамоаларини расмий мусобақаларга киритишни бекор қилиши ҳақидаги қарорига муносабат билдирди.

Унинг сўзларига кўра, УЕФА кўплаб давлатлар босими остида Россия ёшлар терма жамоаларини халқаро мусобақаларга қабул қилишни бекор қилган.

«Бу яна бир бор халқаро спорт ташкилотларини кескин сиёсийлаштиришдан далолат беради. Афсуски, улар мустақил бўлишни тўхтатмоқда», — дея Матыциннинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Хабарингиз бор, Россия ёшлар терма жамоалари халқаро турнирларга қабул қилингани эълон қилингач, бир қатор давлатлар бойкот эълон қилган эди.

Улар Россия ёшлар терма жамоаларига қарши нейтрал мақомда ҳам ўйнашни истамасликларини билдиришди.

Киритилди: 16:00, 12.10.2023.
Ўқилди: 937 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.