Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Азамат Абдураимов жамоалар «Андижон»га ўйинларни сотиш таклифи билан чиққанини рад этди

Баҳо:
+ | -

«Андижон» бош мураббийи Азамат Абдураимов Stadion.Uz интернет-нашрда эълон қилинган интервью юзасидан эътироз билдирди. Бу ҳақда Абдураимов «Kun»га берган интервьюсида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни Stadion.Uz интернет-нашрида журналист Фарҳод Норбўтаевнинг «Андижон» бош мураббийи Азамат Абдураимов билан интервьюси чоп этилган эди. Stadion.Uz сайтида чиққан интервьюга кўра, Олий Лиганинг маълум бир жамоалари «Андижон»га ўйинларни сотиш таклифи билан чиқишган.

Азамат Абдураимовнинг сўзларига кўра, у Ўзбекистонда келишилган ўйинлари борлиги инкор этмаслиги ҳақида журналист Фарҳод Норбўтаевга берган интервьюсида айтган. «Бироқ бу ҳақда аниқ гапириш учун исбот бўлиши керак, менда эса ҳеч қандай далил-исбот йўқ. Мен интервью чоғи аниқ бир жамоаларнинг «Андижон»га таклиф билан чиққани тўғрисида ҳеч нарса демагандим, чунки бундай воқеалар бўлмаган ҳам», – деди Азамат Абдураимов.

«Биз кетма-кет саккизта ўйинда имкониятни бой бердик, шундан сўнг ўйинлар сотилаётган ҳақида гаплар чиқиб кетди. Лекин мен кўнглим тўқ ҳолда айта оламан, биз барча ўйинларни ҳалол ўтказганмиз. Журналистга фақатгина «Насаф» билан ўйиндаги вазият ҳақида, таҳлил қилиб тушунтириб бергандим. Лекин ўша вазиятда ҳам ўйиннинг сотилганига ишонмайман», – деди Абдураимов.

Азамат Абдураимов футболга ихтисослашган интернет-нашрлар шов-шувга сабаб бўлган интервьюни тўлиқ олиб ташлашларига муносабат билдираркан, интервьюда Андижон футболига даҳлдор бўлган кўплаб фикрлар борлигини қайд этиб ўтди. «Интервьюда мен айтмаган гапларни олиб ташлашса бўлди. Чунки унда вилоят футболига даҳлдор бўлган кўплаб муҳим гаплар бор. Яна бир томондан, интервьюнинг тўлиқ олиб ташланишини одамлар ҳам «кимдир босим ўтказган» қабилида нотўғри тушунишлари мумкин. Аслида ҳеч ким босим ўтказгани йўқ, фақатгина мендан интервью олган журналист сўзларимни нотўғри талқин қилган, мен айтмаган гапларни қўшиб юборган», – дея қўшимча қилди Абдураимов.

Азамат Абдураимов 2012 йилнинг август ойида «Андижон» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Жамоа унинг қўл остида илк учрашувни «Қизилқум»га қарши ўтказиб, олти ўйиндан иборат ғалабасиз сериядан сўнг биринчи марта 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шундан сўнг жамоа кейинги тўққиз учрашувда атиги уч очкони қўлга киритди, холос.

Мавсум якунига кўра, Мусобақалар Регламентига кўра, «Андижон» Олий Лигани тарк этган ва 2013 йилги мавсумни Ўзбекистон Биринчилигида ўтказиши керак.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:05, 19.12.2012.
Ўқилди: 7584 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.