Шотландия терма жамоаси бош мураббийи Стив Кларк Европа чемпионати-2024 саралаш босқичи доирасидаги Испаниядан учралган мағлубият (0:2) ҳақида гапирди.
“Менинг жамоам ажойиб ўйин кўрсатди. Мағлубиятдан ҳафсаламиз пир бўлди, чунки биз майдонга бошқача натижа кўзлаб тушдик. Ўйлашимча, Испания ҳақли ғалабага эриша олмади. Бу ўйинда испанлар бизда ажойиб жамоа борлигини билиб олдилар", - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Бешта ўйиндан сўнг Испания терма жамоаси 12 очко жамғариб, “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Олти ўйиндан кейин 15 очко тўплаган Шотландия биринчи ўринда қолишда давом этмоқда.