Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти ярим ҳимоячилар Сандро Тонали ва Николо Дзаньоло терма жамоадан четлатилгани ҳақида гапирди.
Аввалроқ иккала футболчи ҳам футбол мусобақаларига пул тикишда гумон қилинаётгани хабар қилинганди.
Спалеттининг фикрича, агар Тонали ва Дзаньоло ҳақиқатдан ҳам қонунни бузган бўлса, улар жазоланиши керак.
"Бу содир бўлган воқеалардан келиб чиққан ҳолда тўғри қарор бўлди. Биз шокка тушган иккита йигитни ўзимиз билан олиб кетолмадик. Аммо адолат ўз йўлига ўтиши ҳам тўғри", - деди Спалетти.
Италия терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи доирасида эртага, 14 октябрь куни навбатдаги учрашувини Мальтага қарши ўтказади.