«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Жоржина Родригес билан бўлиб ўтадиган тўйига UFC'нинг собиқ чемпионлари Конор Макгрегор ва Хабиб Нурмагомедовни таклиф қилди. Бу ҳақда MMA Weekly нашри хабар бермоқда.
Роналду ва Жоржина Родригес келгуси дам олиш кунлари Мадейрада тўй ўтказиши ҳақида якшанба, 2 август куни маълум бўлган эди.
Таклиф этилган меҳмонлар рўйхатида, шунингдек, мусиқачилар Дрейк, Рианна ва Женнифер Лопес, блогер IShowSpeed, телебошловчи Пирс Морган ва бошқа кўплаб машҳурлар бор.
Роналду ва Жорджина Фуншал соборида никоҳдан ўтадилар, шундан сўнг тўйни беш юлдузли меҳмонхонада нишонлайдилар. Меҳмонхона мижозлари жума ва шанба кунлари икки қават, шунингдек, бир нечта бар ҳудудлари ёпилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Фуншал — Роналдунинг туғилган шаҳри ва ватани ҳисобланади. Португалиялик футболчи моделга 2025 йилда турмуш қуриш таклифини билдирган эди. Роналду ва Жоржина 2016 йилдан бери муносабатда.













