Юрген Клопп яқинда унинг жамоаси халқаро танаффусдан кейин шанба куни маҳаллий вақт билан соат 12:30да мунтазам равишда ўйин ўтказишидан шикоят қилди.
Сентябрь ойида ҳам шундай бўлди, октябрь ойида ҳам бўлади, маълум бўлишича, ноябрда ҳам шундай бўлади. Журналист Пол Жойс ижтимоий тармоқларда хабар беришича, “Манчестер Сити” – “Ливерпуль” учрашуви 25 ноябрь куни Буюк Британия вақти билан соат 14:30да бошланади.
Журналистнинг таъкидлашича, Клопп "Ливерпуль" бош мураббийи этиб тайинланганидан бери (2015 йил октябрь) бу жамоа халқаро танаффусдан кейин шанба куни тушдан кейин 14-марта ўйин ўтказади. Белгиланган даврдаги бундай учрашувлар сони бўйича иккинчи ўринни олтита ўйин билан «Тоттенхэм» эгаллаб турибди.