Австрия терма жамоаси бош мураббийи Ральф Рангник Европа чемпионати саралаш ўйинида Бельгиядан учралган мағлубият (2:3) ҳақида фикр билдирди.
“Мен фақат жамоамни мақташим мумкин. Биз бугун яхшироқ ўйинга лойиқ эдик. Ҳисоб 3:0 га айланганидан сўнг, ҳеч ким интригани қайтаришимиз мумкин деб ўйламаганди", - дея Рангникнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.
Бельгия "F" гуруҳида 16 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Австрия иккинчи ўринда (13 очко).