"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино жароҳатлар билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида гапирди.
Мавсум бошидан буён “кўклар” кўплаб ўйинчиларни йўқотди, бу эса, аргентиналик мутахассиснинг фикрича, жамоанинг ёмон натижаларининг асосий сабабларидан бири.
“Бизда кўплаб жароҳатлар бор ва биз билан бирга ўйнай олмайдиган ва машғулот ўтказа олмайдиган асосий футболчилар ҳақида гапиряпмиз. Бу жуда муҳим. “Манчестер Сити”да Кевин Де Брюйне ва Родрининг йўқлиги қандай таъсир қилганини кўришингиз мумкин.
"Челси"га келсак, жамоани тезроқ ривожлантиришимизга жароҳатлар халақит бермоқда. Биз, албатта, улар қайтгач, каттароқ қийинчиликларни енгишга тайёр бўламиз, аммо ҳозирча биз ҳозирги шароитда муваффақиятга эришиш қобилиятимизга ишонишимиз керак", - дея Почеттинонинг сўзларини келтиради 90min.