Тошкентда профессионал хоккей жамоасини ташкил этилади. Бу ҳақда, Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлигига асосланиб, CA-News ахборот хизмати хабар бермоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, маҳаллий маъмурият «Бинокор» хоккей клубини қайта ташкил этишни мақсад қилган – ўтган асрнинг 70-йилларида ташкил этилган Тошкент хоккей жамоаси собиқ Иттифоқнинг жанубий клуби бўлиб, у Иттифоқнинг 1-лигасида иштирок этган. 24 декабрь куни Тошкентдаги Фурқат номидаги истироҳат боғида жойлашган «Айс Авеню» яхмалагида «Бинокор» клуби фахрийлари музга чиқишади, шундан сўнг жамоага ўйинчиларни йиғиш бошлангани расман эълон қилинади. Маълум бўлишича, Тошкентда ташкил этиладиган хоккей жамоасига Словакия ва Сербиядан ўйинчилар таклиф этилади.
Янги ташкил этиладиган жамоа «Бинокор» номини сақлаб қоладими-йўқми, ҳозирча номаълум.
Хоккей жамоасини ташкил этиш ташаббускорларидан бири, «Бинокор» таркибида шайба сурган хоккейчи Алишер Азимовнинг маълум қилишича, келажакда Ўзбекистонда хоккей лигаси ташкил этилади. «Бир неча жамоа йиғилиши билан, биз республика хоккей федерациясини ташкил этишга умид қилмоқдамиз», – дея қайд этиб ўтди у.
Азимовнинг сўзларига кўра, профессионал хоккей жамоасини ташкил этиш ғояси 2011 йилда Тошкентда «Айс Авеню» яхмалаги ташкил этилганидан сўнг туғилган – унда хоккейчилар машғулотлар ўтказиш имконига эга бўлишган. «Ўтган йили биз кабилар етти-ўн кишини ташкил этган бўлса, бу йилги келиб хоккейчилар сони 40-50тага етиб қолди», – деди у. Азимовнинг қўшимча қилишича, келажакда Тошкентда хоккей мактаби очилиши ҳам мумкин.