Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Украиналик футболчи ҳурматга сазовор бўлди

Баҳо:
+ | -

Нуфузли футбол инсайдери Фабрицио Романо «Шахтёр» ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Георгий Судаковнинг хулқини алоҳида қайд этди.

2024 йилги Европа чемпионати саралаш ўйинидан сўнг футболчи ижтимоий тармоқларда мухлисларга уни қўллаб-қувватлаганликлари учун раҳмат айтган.

Романо постга изоҳ қолдирди ва «Энг яхши иқтидор» деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги учрашувда Судаков Александр Зинченконинг узатмасидан сўнг гол урган эди.

21 ёшли ярим ҳимоячининг «Шахтёр» билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt унинг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ матбуотда Георгийга «Ювентус» ва Премьер-лига клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 10:43, 15.10.2023.
Ўқилди: 1129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик