Кириш Регистрация

Боян Миладинович: «ОЧЛда муносиб иштирок этишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

Бугундан эътиборан "Пахтакор" ўзининг жонажон стадионида янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборди. 30 дақиқа давомида Андрей Шипилов футболчиларга чигал ёзди машғулотларини ўтказди. Шундан сўнг жамоа икки маротаба 10 дақиқадан стадионда кросс чопдилар.

Машғулотларда жами 33 нафар футболчи иштирок этди. Уларнинг орасида биронта янги ўйинчи йўқ. Ижарадан қайтган футболчилар —— Ғулом Ўрунов, Тимур Кагиров ва Санъат Шихов ҳам мавсум тайёргарлигини "шерлар" билан бошладилар. Легионерлардан фақатгина Боян Миладиновични учратишимиз мумкин эди. Кахи шу кунларда жамоа ихтиёрига келиб қўшилади.

"Яна севимли клубим сафида машғулот бошлаганимдан хурсандман. Анча вақтдан бери катта футболдан узилиб қолдим. Бу кунларни қандай ўтказганлигимни бир сўз билан ифодалаб бера олмайман. Энди олдимда жиддий вазифа турибди, аввало, мен яна бир бор асосий таркибга муносиб эканлигимни исботлашим лозим. Ундан ташқари, чемпионлик унвонини ўзимизда сақлаб қолиш ҳамда ОЧЛда муносиб иштирок этишимиз керак. Ўйлайманки биз бунга қодирмиз", - дейди Миладинович.
 
"Пахтакор" 6 январга қадар Тошкентда машғулот ўтказади ва бир кунлик танаффусдан сўнг 8 январь куни Тошкент - Шаржа йўналиши бўйлаб биринчи хориж йиғинини ўтказиш учун БААга учиб кетади. У ерда Мурод Исмоилов шогирдлари "Кубань" (Россия), "Металлист" (Украина), "Ал-Жаиш" (Қатар) жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 20:37, 20.12.2012.
Ўқилди: 4755 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик