Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Ола Сольбаккен Евро-2024 саралаши доирасидаги Испанияга қарши ўйин (0:1) натижаларини сарҳисоб қилди.
"Испанияга ўз уйингизда мағлуб бўлишингиз мумкин, айниқса улар бугунгидек ўйнаса. Улар прессингда тўпсиз жуда яхши ҳаракат қилишди. Биз хоҳлагандек ўйнай олмадик", - дея Солбаккеннинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.
Испаниядан мағлубият туфайли Норвегия Евро-2024 финал босқичига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Испания Евро-2024 йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритди, Шотландия ҳам турнирнинг финал босқичига чиқди.