Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Ўзбекистон-Вьетнам ўйинининг назорат учрашуви мақомида ўтиши кўплаб саволларни юзага келтирмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон-Вьетнам ўйинининг назорат учрашуви мақомида ўтиши ва натижада, терма жамоамиз ФИФА рейтингидаги баллардан қуруқ қолиши - кўплаб саволларни юзага келтирмоқда.

Кўпчилик ФИФА рейтингидаги ўрнимиз қизиқ эмас, чунки 2-босқичга қуръа ташлаб бўлинди деб ўйламоқда. Аслида, рейтингдаги ўрнимиз ЖЧ-2026 саралашининг охиригача ўз аҳамиятини йўқотмайди. Чунки 3-босқичда ҳам Япония, ҳам Жанубия Корея каби терма жамоалар билан бир гуруҳга тушмаслик учун - рейтингдаги ўрнимизни яхшилашимиз шарт. Акс ҳолда, ОФКга 8,5 та ўрин ажратилиши ҳам бизга ёрдам бермаслиги мумкин.

Вьетнамга қарши ўйинни назорат учрашуви мақомида ўтказилишига ким айбдор?

Хитой, Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари октябрда ўртоқлик ўйинлари ўтказиш бўйича анча олдин келишувга эришишган. Жанубий Корея эса 2-босқич қуръасидан кейин, Таиланд ва Сингапур билан бир гуруҳдан жой олишидан хабар топгач, ўртоқлик ўйини таклифи билан Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа бир терма жамоаси - Вьетнамга мурожаат этади.

Октябрь учун аллақачон 2 та ўйинга розилик билдирган Вьетнам Корея таклифини ҳам қабул қилади. Хитой ва Кореянинг мезбон давлатлар эканлиги ва терма жамоа харажатларини қисман қоплашларини инобатга олган Вьетнам, ФИФАдан юқоридаги 2 та терма жамоага қарши ўйинларни рўйхатдан ўтказишни сўрайди. Ўзбекистонга эса бу ҳақида ўйиндан 4-5 кун олдин хабар беради.

Бу вазиятда терма жамоамиз олдида 2 та йўл қолган эди:

1. Вьетнамга жаҳл қилиб, ўйинни бекор қилиш ва октябрда фақат Хитойга қарши ўйинда майдонга тушиш. Чунки, ўйинга бир неча кун қолганида, ўртоқлик ўйини учун бошқа рақиб топишнинг ҳеч қандай иложи йўқ. Одатда, терма жамоалар ФИФА кунларидан камида 1 ой олдин барча музокараларни тугатишади.

2. ФИФА рейтингига бир марта кўз юмган ҳолда, саралаш ўйинлари олдидан барча футболчиларни назорат учрашувида синовдан ўтказиш.

Вьетнам ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч қандай қоидани бузмагандир, лекин бу иши билан нафақат Ўзбекистон олдида, балки бу воқеадан хабар топган Осиёнинг бошқа терма жамоалари олдида ҳам ўз имиджига жиддий путур етказди.

Манба: https://t.me/SamvelKarlenich
Киритилди: 09:18, 16.10.2023.
Ўқилди: 2031 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4444]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4171]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2430]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2254]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2098]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1991]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1936]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1548]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1524]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1481]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик