"Насаф" клуби янги мавсум тайёргарликларини бошлаб юборганидан хабарингиз бор. Лекин ўтган мавсум тугаллагангандан сўнг мухлислар ўртасида гўёки "Насаф"ни ярим таркиби тарк этиши тўғрисида миш-мишлар авжига чиқди ва бу уларни кайфиятини анча бузди.
Олинаётган хабарларга кўра, "Насаф" жамоаси таркибида фаолият олиб борган легионерларга жавоб бериб юборилди, мавсум тугамасдан бу режа ҳам бор эди. "Насаф"нинг туркманистонлик легионери аввал ҳам ўз фаолиятини "Насаф"да давом эттириш истаги борлигини айтган. Артур Геворкяннинг энди "Насаф"да қолиши ҳам ойдинлашиб бормоқда.
Ҳозир "Насаф" футбол клуби ўз таркибида келаси мавсумда кимлар бўлиши бўйича режалари маълум. Биз мухлислар 28 декабргача бу ҳақда бохабар бўламиз. Чунки ушбу кунларда машғулотлар билан биргаликда, шартномаси тугаб қолган ўйинчилар билан музокаралар ўтказилиб, жамоада қоладиган ўйинчилар билан янги шартномалар тузилади. Лекин "Насаф"га ёрдами керак бўлмайдиган ўйинчилар ҳам бор, бу ҳақда кейинроқ маълумот берамиз. Аммо бу билан таркиб тўлиқ шаклланиб бўлди дегани эмас. Бу жараён ҳали давом этади.
Ҳозирги кунда, ўтган мавсумда "Бунёдкор"га ижарага берилган ҳужумчимиз Илҳом Шомуродов ҳам жамоамизга қайтган. Янги мавсумда "аждар"лар таркибида бир қанча ёшлар қатори тажрибали футболчилар ҳам албатта бўлади. Шунингдек, "Насаф"да яна Шоҳруҳ Гадоевдек янги кашфиётлар пайдо бўлишига асло шубҳа қилмаймиз. Ўринбосарлар сафида бунга номзодлар талайгина.
Мухлислар ўйлашлари мумкин "энди "Насаф" таркибида бошқа легионерлар бўлмайдими? деб. Бу борада клубнинг сиёсати ҳам ўзгарадиган кўринади, чунки фақат маош олиб жамоага ёрдами тегмайдиган легионерларга энди "Насаф" сафида ўрин йўқ. Агар жамоамиз аъзоларидан бир-икки бош устун бўлган легионерлар топилсагина улар сафга қўшилишлари мумкин. Бу келаси йил хорижда бўладиган йиғинлардан кейин маълум бўлиши кутилмоқда.
Кўриниб турибдики, "Насаф" тўғрисида мухлислар учун хавотирли ҳеч нарса йўқ. Бу, ўз ўрнида биз мухлисларни хурсанд қилиши табиий. "Насаф"га бўлган ихлосингиз ҳеч қачон сўнмасин деймиз!
"Насаф" ҳақидаги бошқа янгиликларни кутинг!