Испания терма жамоаси ҳужумчиси Давид Вилья «Барселона»ни тарк этиш ниятида. Ҳозирги вақтда футболчининг нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда, деб ҳабар беради «Marca» нашри.
Вильянинг клубдан кетишни режалаштираётганига сабаб сифатида футболчининг майдонга кам вақт ҳаракат қилаётгани кўрсатилган. Агар Вилья клубдан кетадиган бўлса, у фаолиятини Англияда давом эттириш мумкин. Ҳозирда футболчига «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Қўшимча қилб ўтиш жоиз, Вилья ушбу мавсумда Испания чемпионатида 11 учрашувда майдонга тушган бўлиб, 5 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.