Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капелло нега 2007 йилда аввалроқ бу клубда 5 йил ишлаган бразилиялик Роналдони жамоадан четлаштиришга қарор қилгани ҳақида гапирди. Капеллонинг сўзларига кўра, у бразилияликнинг ўйин-кулгилари ва ортиқча вазнидан чарчаган.
"2007 йилнинг февралида мен уни ҳайдаб юборишга қарор қилдим, чунки у зиёфат уюштиришни ва уларга бошқа ўйинчиларни жалб қилишни яхши кўрарди. Ван Нистелрой бир марта менга кийиниш хонасидан спиртли ичимликлар ҳиди келаётганини айтди ва бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Ўшанда Роналдонинг вазни 94 килограмм эди. Биз уни сотиб олганимизда, 2002 йилда унинг вазни 82 эди ва мен ундан озишини талаб қилдим. Бунинг ўрнига у семириб кетди", - деб Капелло сўзларини келтирмоқда pianetamilan.it.