"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста ўзининг машҳурлиги ҳақидаги фикрларга муносабатини билдирди.
"Мен ўзимни юлдуз ҳисобламайман. Мен ҳар доим ривожланишни хоҳлайдиган футболчиман. Ўзимнинг даражамни шунай деб биламан.
Йилдан йилга ўсиб бораётганингни ҳис қилиш - жуда ёқимли туйғу. Бу туйғуни ҳис қилишда давом этишидан умид қиламан.
Идеал футблчилар бўлмайди. Албатта, кимдир бунга яқин келар, аммо идеал бўлиш мумкин эмас. Идеалнинг пайдо бўлиши - футболнинг ривожи тўхтаганлигини билдиради", - дейди Иньеста.













