Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Ўзбекистон футбол федерацияси — ФИФАнинг «Фейр плей» совринига уч номзоднинг бири

Баҳо:
+4 | -

2013 йилнинг 7 январь куни ФИФА турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади. Бугун эса Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) "Фейр плей" ("Ҳалол ўйин") соврини учун номзод бўлган 3та федерациянинг номини эълон қилди. Улар (алифбо тартибида):

Гватемала футбол федерацияси (ГФФ) тоза ўйин принципига амал қилгани учун мазкур номинацияга номзод сифатида киритилди. ГФФ терма жамоанинг 3 нафар футболчисини келишилган ўйинларда иштирок этганини аниқлади ва уларни умрбод футболдан четлатди. Ушбу четлатишни ФИФАнинг тартиб-интизом қўмитаси ҳам қўллаб-қувватлади.

Туркиянинг "Эскишаҳарспор" клуби номзоди Шотландиянинг "Сент-Жонстон" клуби томонидан тавсия қилинди. Европа лигасининг иккинчи саралаш босқичи доирасида "Сент-Жонстон" Туркияда меҳмон бўлди. Ўйин пайтда шотландияликлар ўйинчиси жароҳат олди ва "Эскишаҳарспор" ҳужумни давом эттирди. Ушбу ҳужум бурчак тўпи билан якунланди. Жароҳатланган футболчи майдонни тарк этганидан кейин "Эскишаҳарспор" футболчиси Деде тўпни "Сент-Жонстон" клубига қайтариб берди.

Ўзбекистон футбол федерацияси учун ҳалол ўйин қоидаси ва рақобат турли нарсалар эмас, аксинча, бир-бирини тўлдирувчи жиҳатлардир. Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари ва клублари ОФКнинг 2012 йилдаги мусобақаларида "Фейр-плей" қоидаси бўйича энг кўп балл тўплашди. Ушбу очколар қизил ва сариқ карточкалар, чиройли ўйин, рақиб ва ҳакамга нисбатан ҳурмат, расмий шахслар ва мухлисларнинг ўзини тутиши каби тамойиллар асосида тўпланади.

Мазкур 3та номзоддан биттаси Али бин ал-Ҳуссайн ва Шенес Эрзик раислигидаги ФИФАнинг "Фейр плей" қўмитаси томонидан танланади.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 22:12, 21.12.2012.
Ўқилди: 7565 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.