Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Неймар «Ал-Хоспитал» билан қайтадан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Уругвайга (0:2) қарши ўйин вақтида тиззасидан оғир жароҳат олди ва ўзи майдонни тарк эта олмади. Футболчини замбилда олиб кетишди, Неймарнинг ўзи эса ҳис-туйғуларини жиловлай олмай йиғлаб юборди. Қуйида ижтимоий тармоқ кузатувчиларининг футболчининг жароҳатларига муносабати ҳақида сўз юритамиз.

«У аниқ ўзига ғамхўрлик қилмайди, семириб кетган, эҳтимол спиртли ичимликларни истеъмол қилади ва ёмон овқатланади, шунинг учун у сўнгги йилларда доимо жароҳатланган. Афсуски... Агар у Криштианудек ўзини эҳтиёт қилганида, бунчалик кўп жароҳат олмаган бўларди», - дея пост қолдирган MessiahDoFutebol. 

«Энди жароҳатни даволаш учун 6 ой керак бўлади. Заиф Неймар» - Txapel.

«У ҳозиргина «Ал-Хоспитал» билан шартнома имзолади», деди PeteLange.

«Жароҳат жиддий эканлигига шубҳа қиламан, бу ҳар доимги опамнинг туғилган куни ва Рождество байрами каби баҳоналардан бири бўлса керак. У жуда ва жуда ақлли, у ҳар доим ҳаётнинг бу каби «тадбирлар»ида иштирок этишга интилган», – dxlmi.

«У «Барса»ни тарк этган куни бутсасини михга осиб қўйган эди», - Chapulin_Colorao.

«У арабларни қандай яхши алдаганини қаранг! Миллионлаб пул топади ва Араб Лигасида деярли ҳеч нарса қилмаган ва у бир неча ой давомида жароҳат олади. У Рождествони Бразилияда шундай ўтказади ва синглисининг туғилган кунигача хотиржам юраверади. Буюк Неймар ва унинг арабларга нисбатан фирибгарлигидир», - dei79.

Уругвай (0:2) билан ўйиндан сўнг Неймарни қўлтиқ таёқчада кўришди, аммо бу унинг ёш мухлис билан суратга тушишига тўсқинлик қилмади.

Киритилди: 23:25, 18.10.2023.
Ўқилди: 1615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.