Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Санчо учун "МЮ"даги жамоадошлари билан бирга овқатланиш ёки улар билан мулоқот қилиш тақиқланган

Баҳо:
+ | -

Жейдон Санчога "Манчестер Юнайтед"даги жамоадошлари билан овқатланиш ёки улар билан мулоқот қилиш тақиқланган.

Қанот футболчиси "Манчестер Юнайтед" академиясида алоҳида шуғулланмоқда. Daily Mail нашрининг хабарига кўра, футболчи кийимларини алмаштираётганида академия тарбияланувчилар ўз хоналарининг эшикларини қулфлаб қўйишлари керак, чунки, жамоанинг ички-тартиб интизомига кўра, биринчи жамоа ўйинчилари академия ўйинчилари билан гаплашмасликлари кераклиги кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи бошида Санчо ва "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ўртасида можаро келиб чиққанди. Қанот футболчиси АПЛнинг 4-туридан ўрин олган "Арсенал"га қарши ўйинни (1:3) ўтказиб юборди. Ўйиндан сўнг Эрик тен Хаг буни 23 ёшли англиялик футболчи машғулотларда қойил қолдирмагани билан изоҳлади.

Санчо тен Хагга ижтимоий тармоқдаги баёноти билан жавоб берди: "Мен узоқ вақтдан бери айбдорман - адолатсиз. Машғулотларда қаттиқ меҳнат қилдим, ҳамма ўқиганингизга ишонманг. Ишончим комилки, бошқа сабаблар ҳам бор эди." Кейинчалик пост ўчирилди. 14 сентябрь куни футболчи асосий жамоа билан ишлашдан четлаштирилди.

Киритилди: 20:45, 19.10.2023.
Ўқилди: 1466 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.