The Athletic спорт веб-портали Премьер-лига стадионларининг энг яхшисидан ёмонигача бўлган ўз рейтингини эълон қилди.
Бир нечта омиллар ҳисобга олинди: ўйин вақтида стадиондаги атмосфера, трибунадан кўриниш, аренанинг транспорт учун қулайлиги ва жойлашуви, шунингдек, стадионнинг ўз дизайни.
Биринчи ўринни Премьер-лиганинг амалдаги етакчиси – «Тоттенхэм» стадиони, иккинчи ўринни «Ньюкасл» аренаси – «Сент Жеймс Парк» эгаллади.
«Олд Траффорд» кучли учликни якунлади. Тўртинчи ўрин Шимолий Лондондаги «Эмирейтс» арена, бешинчи ўрин «Энфилд»га насиб этди.
Учта энг ёмон ареналар «Селхурст Парк» («Кристал Пэлас»), «Кэниуэрт Роуд» («Лутон Таун») ва «Виталити Стэдиум» («Борнмут») бўлди.