Кириш Регистрация

Беллингем бу сафар ҳам "Реал"да тенгсиз бўлди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" матбуот хизмати ортда қолган сентябрь ойининг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Кетма-кет иккинчи марта ярим ҳимоячи Жуд Беллингем совринга эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган сентябрь ойида ёш инглиз футболчиси "Лос-Бланкос" таркибида бешта ўйинда майдонга тушиб, учта гол уришга муваффақ бўлганди. Умуман олганда, футболчи Мадриднинг топ-клубига ёзги трансферидан буён 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ Беллингем Евро-2024 саралаши доирасидаги Англия ва Италия ўртасидаги ўйинда энг яхши футболчига айланганди.

Киритилди: 05:14, 20.10.2023.
Ўқилди: 2131 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.