"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси ўйин сунъий қопламали майдонда ўтказилишига қарамай, жамоасининг МЛСнинг навбатдаги турида "Шарлотта"га қарши сафардаги сўнгги учрашувида иштирок этишини айтди.
"Мен қолган ўйинда майдонга тушаман", - дея Мессининг сўзларини келтиради Associated Press.
Ўйин Тошкент вақти билан 22 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади ва соат 03:00да бошланади.