Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шуҳрат Оқмирзаев хотира турнири якунига етди

Баҳо:
+ | -

«Шўртан» футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Шуҳрат Оқмирзаевхотира турнири якунига етди. Мусобақанинг финал учрашуви аслида 18 декабрь куни бўлиб ўтиши лозим эди. Бироқ ноқулай об-ҳаво туфайли финал 22 декабрга сурилди. Натижада шанба куни мусобақанинг охирги учрашуви ўтказилди ва шу билан навбатдаги мусобақага якун ясалди.

Хабарингиз бор, финалга «Шўртан-фахрийлари» билан «Мартепа» жамоалари йўл олишганди. Ғузордаги сунъий майдонда бўлиб ўтган турнирнинг ҳал қиулувчи учрашуви голларга бой, яъни мухлисларга ёқадиган тарзда кечди. Ўйинда «Шўртан-фахрийлари» рақиб устидан 8:5 ҳисобида ғалаба қозонишди. Айтиш мумкинки, ушбу беллашувда «Шўртан» вакиллари асосан тажриба эвазига ғалаба қозонишди. Лекин «Мартепа» вакиллари ҳам бутун ўйин давомида бўш келишгани йўқ. Хусусан улар 3:5 ҳисобида имкониятни бой бераётиб кейинчалик ҳисобни тенглаштира олишди, бироқ қолган дақиқаларда «Шўртан-фахрийлари» яна устунликни қўлга олиб учта тўп киритишга муваффақ бўлишди.

Шундай қилиб бу йилги мусобақада «Шўртан-фахрийлари»га тенг келадиган жамоа топилмади.

Финал ўйини якунига етгач, дастлаб маҳалла оқсоқоллари сўзга чиқиб марҳум Шуҳрат Оқмирзаевнинг хотирасини ёд этишди, шунингдек турнир ташкилотчиларига алоҳида миннатдорчилик билдиришди. Шундан кейин эса одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Мусобақа ғолибларига Шуҳрат Оқмирзаев сурати туширилган кўчма Кубок топширилди. Бош совринни «Шўртан» футбол клуби ижрочи директори Икром Норчаев қабул қилиб олди.

Бундан ташқари ташкилотчилар томонидан мусобақанинг энг яхшилари аниқланди. «Шўртан-фахрийлари» сафида тўп сурган Комил Жўраев 14та гол билан «Энг яхши тўпурар» деб топилган бўлса, «Энг яхши дарвозабон» номига «Мартепа» вакили Маҳмудов Сафар лойиқ кўрилди. Турнирнинг «Энг яхши ўйинчиси» бўлиш эса «Оригинал-Ғузор» аъзоси Жовлиев Маъруфга насиб этди. Шунингдек, «Шўртан-96» мусобақанинг «Энг умидли жамоаси» деб топилди.

Тақдирлаш маросими якунига етгач «Мартепа» жамоаси сардори Баҳром Ботиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Авваламбор ушбу хотира турнирини анъанавий тарзда ташкил этиб келаётган «Шўртан» футбол клуби раҳбариятига катта раҳмат айтмоқчиман. Шуҳрат Оқмирзаев билан ёшликда бирга футбол ўйнаб катта бўлганмиз десам бўлади. Бизга ўша пайтлари Эшмурод Чоршанбиев устозлик қилгандилар. Ўйлайманки, турнирда ғолиб чиқиш йилдан йилга қийинлашиб бормоқда. Биз бунгача кетма-кет тўрт марта ғолибликни қўлга киритгандик, аммо бу сафар омад келмади. «Шўртан-фахрийлари» бизга нисбатан бирмунча кучли ўйин кўрсатди ва ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Энди кейинги йил чемпионликни қайтариб олишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Бурхон Жўраев, футбол фахрийси:

- Ғузорда футбол ривожланишига бир қатор кишилар ҳисса қўшишган. Улар орасида Шуҳрат Оқмирзаев ҳам бор. Ғузорликлар футболни жуда севишади. Мана бугун ўзингиз кўрдингиз, финал баҳсини кўриш учун стадионга кўпчилик келди. Туманимизнинг бош жамоаси «Шўртан»ни ҳаммамиз яхши кўрамиз. Жамоамиз олий лигада ўз ўрнига эга бўлиши учун клуб раҳбарияти ва мураббийлар кенг кўламдаги ишларни амалга оширишмоқда. Бундан ҳаммамиз жуда хурсандмиз. Тўғрисини айтсам, бугунги финал ўйинида кўпроқ «Мартепа»га мухлислик қилдим, аммо «Шўртан-фахрийлари» кучлилик қилиб ҳақли равишда ғалаба қозонди.

Манба: fcshurtan.uz
Киритилди: 12:59, 23.12.2012.
Ўқилди: 4851 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.