"Барселона"нинг португалиялик спорт директори Деку жамоа ёзда Неймар билан шартномани муҳокама қилганини айтди.
"Ушбу ёзда бизда Неймарнинг агентлари билан музокаралар бўлди, аммо асосан ишни Жоан Лапорта олиб борди, чунки у унинг қайтишини хоҳлаганди. Неймар — фантастик футболчи ва у бизнинг ўйин тизимимизга мос келарди, бироқ бизда уни қайтариш учун ҳечқачон шароит ва имконият бўлмаган. Неймар ҳам қайтишни жуда ҳам хоҳлаганди, аммо бизда молиявий фейр-плейга боғлиқ қийин муаммо бор, бундан ташқари унинг маоши ҳам анча баланд", - деди функционер.