Кириш Регистрация

Лингард Саудияда қоладиган бўляпти

Баҳо:
+ | -

Асосан "Манчестер Юнайтед"даги ўйинлари билан танилган ярим ҳимоячи Жесси Лингард тез орада янги клуби билан шартнома имзолаши мумкин. ESPN хабарига кўра, Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” клуби 30 ёшли инглиз футболчиси билан яқин вақт ичида шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лингард яқинда “Ал-Иттифоқ” сафида ўртоқлик учрашувида майдонга тушган ва ҳатто гол уришга ҳам муваффақ бўлганди.

Жесси Лингард "Ноттингем Форест"ни тарк этганидан кейин ёздан бери эркин агент бўлиб келмоқда.

Айтиш жоизки, “Ал-Иттифоқ”нинг ҳозирги бош мураббийи таниқли инглиз собиқ футболчиси Стивен Жеррард ҳисобланади.

Киритилди: 17:49, 20.10.2023.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.