"Барселона" президенти Жоан Лапорта ҳам бир неча кун олдин "Негрейра иши" деб номланган ишда порахўрликда айбланган эди. Бунгача Каталония клубида муваффақиятли ишлаган "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола матбуот анжуманида шу ҳақда савол олди.
“Ҳукм чиққач, ўз фикримни айтаман. "Барселона" айбсиз, Лапорта эса айби исботланмагунча айбсиз", - деди Гвардиола журналистларга.