"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг "Ливерпуль дербиси"га тайёрлигидан хавотирда эмас.
“Қизиллар” шанба куни ўз майдонида “Эвертон”ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.
"Мерсисайд дербиси" ҳар доим ўзига хос воқеа, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Босим жуда юқори, лекин авваллари бу қарама-қаршиликда иштирок этмаган футболчиларимизга бу ҳолат яхши таниш. Мисол учун, Макаллистер Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ўйнаган бўлса, Собослаи яқинда Венгрия терма жамоасида Сербияга қарши жуда муҳим ўйинда майдонга тушди. Ўйлайманки, ҳамма дербига тайёр", - деди Клопп Liverpool Echo билан суҳбатда.