"Палмейрас"нинг 16 ёшли вингери Эстеван Виллиан ҳали асосий жамоада ўйнамаган, аммо футбол оламида "Мессиньо" лақаби билан танилган. Эстеван испан ОАВларига берган интервьюсида айтиб ўтганидек, Месси ва "Барселона"нинг ашаддий мухлиси эканлигини тахмин қилиш мумкин.
"Менинг орзум "Барселона"да ўйнаш. Мен ўзимни клуб мухлиси деб биламан, барча учрашувларни томоша қиламан.
Менга Лионель Месси жуда ёқади. Мен унинг видеоларини кўраман ва майдонда қилган ишларини такрорлашга ҳаракат қиламан – баъзида бу амалга ошади.
Мен Ламин Ямалнинг ўйинидан қойил қолдим – у ўз ёшига жуда мос келади. Ўйлайманки, биз бирга ўйнасак бўлади", - деди Каталония клуби аллақачон кузатиб бораётган бразилиялик ёш иқтидор эгаси Mundo Deportivo нашрига.