"Манчестер Юнайтед" устози Сэр Алекс Фергюсон "Суонси" билан ўйиндан сўнг айтиб ўтдики, ван Персининг бошига тўпни атайлаб тепган Эшли Уильямс узоқ муддатга дисквалификация қилиниши керак экан.
"Менимча, Англия футбол асоциацияси бу вазиятни кўриб чиқиши керак. Уильямсга сариқ картошка кўрсатилди, лекин у жуда узоқ муддатга четлатилиши керак. Мен бутун фаолиятим давомида бундай қўполликни кўрмаганман.
У атайлаб шундай қилди. Ҳуштак чалинди, ўйин тўxтатилди, у бўлса ўзидан бир фут нарида турган ван Персига қарата тўпни тепиб юборди",-деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.