Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Локомотив»га бронза медаллари топширилди

Баҳо:
+ | -

Кеча пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" меҳмонхонаси ўз бағрига кенг футбол жамоатчилигини жамлади. Сабаби, бу ерда мамлакат 21-миллий чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, ўз тарихида биринчи бор бронза медалини қўлга киритган "Локомотив" жамоаси аъзолари тантанали равишда тақдирландилар. Маросимда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти, сенатор Мираброр Усмонов, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК раисининг ўринбосари Шуҳрат Садиков, ЎФФ ва ПФЛ раҳбарияти, "Локомотив" клуби аъзолари ҳамда фахрий меҳмонлар иштирок этишди. Футболчиларни тақдирлаш маросимида сўзга чиққан ЎФФ раҳбари М.Усмонов қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратди.

— Йил бошида "Локомотив" жамоаси раҳбарияти билан учрашганимда, улар чемпионатни камида 6-ўринда якунлашни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтган эдилар. Шунда мен, бундай шароитларга эга жамоа учун бор-йўғи 6-ўринни ният қилиш камлигини айтгандим. Буни қарангки, гапларим ўз исботини топиб, бугун жамоага бронза медалларини топшириш маросимида иштирок этиб турибман.

Шундан сўнг табрик навбати "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК раисининг ўринбосари Ш.Садиковга берилди. Улар ўз сўзида "Локомотив" жамоаси аъзоларининг мавсум давомидаги машаққатли меҳнатлари натижаси ўлароқ жамоа Ўзбекистон чемпионатида совриндорлар сафидан жой олиб, кўп сонли темирйўлчиларни ҳам хушнуд этганини аълоҳида эътироф этдилар. Шу билан бирга энди жамоа олдига янада масъулиятли вазифалар юкланиши ва компания раҳбарияти бунинг учун нимаки зарур бўлса барчасини муҳайё қилишга тайёрлигини таъкидлади. Жамоа аъзоларига медалларни топширишда М.Усмонов, Ш.Садиков ҳамда ПФЛ директори Фарҳод Магометов иштирок этди. Медаллар билан бирга футболчиларга "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК номидан нетбуклар ҳам совға қилинди. Шунингдек маросимда жорий йил ўзининг 10 йиллик юбилейини нишонлаган "Локомотив" жамоасининг бир гуруҳ футболчилари ҳам тақдирланишди.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:17, 24.12.2012.
Ўқилди: 3592 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3765]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3061]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2173]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1961]

«Барселона» ҳужумчиси нима учун ЖЧ-2026 қайдномасидан тушиб қолгани маълум бўлди [1937]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1709]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1702]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1453]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1348]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1307]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик