"Манчестер Сити" қишки трансфер ойнасида инглиз ярим ҳимоячиси Калвин Филлипсга жамоани тарк этишига рухсат беради.
Аввалроқ, 27 ёшли футболчининг хизматларига Филиппсни мавсум охиригача ижарага олишни режалаштираётган Италиянинг "Ювентус" клуби қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Филлипс ўтган ёзда "Лидс"дан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтганди. Ярим ҳимоячи "шаҳрликлар" таркибида жами 26та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.