Илгари Туриннинг "Ювентус" клубида ўйнаган испаниялик ҳужумчи Фернандо Льоренте клуб қайси футболчини сотиб олиши кераклиги ҳақида гапирди. Унинг фикрича, ярим ҳимояни ҳозирда Лондоннинг “Тоттенхэм” клубида ўйнаётган Пьер-Эмиль Хёйбьерг кучайтириши мумкин.
"Мен Премьер-лигада унга қарши ўйнаганман, у туғма етакчи, жамоа сардори, у билан яна бир ғалабали цикл учун жамоа қуришингиз мумкин", - дея Льоренте ITASportPress билан суҳбатда.
Бугун Турин клуби Италия чемпионатининг навбатдаги турини “Милан” жамоасига қарши ўтказади.