“Барселона” пешқадам “Реал” ва “Жирона”дан бир очко ортда қолмоқда.
Хави шогирдлари Испания чемпионатининг 10-турида “Атлетик”ни мағлуб этишди (1:0) ва биринчи ўриндаги “Реал” билан фарқни қисқартиришди. Мадридликлар “Севилья” билан дуранг ўйнади (1:1)
“Блауграналар” ҳисобида 24 очко бор. "Альмерия"ни мағлуб этган (5:2) "Жирона" ва "Реал"да эса 25 очко бор.
Қайд этиш жоизки, битта захира ўйини бор “Атлетико” 22 очко жамғарган.
Кейинги турда “Барселона” 28 октябрь куни “Реал Мадрид”ни қабул қилади. “Жирона” 27-куни “Сельта” билан учрашади.