Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

ОЧЛ. «Навбаҳор» «Нассажий» устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+1 | -

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида «Навбаҳор» 23 октябрь, душанба куни ўз майдонида Эроннинг «Нассажий Мозандарон» клубини қабул қилиб, қийин ғалабага эришди.

Биринчи бўлим тенгкурашлар остида кечди, аммо тайм сўнгида наманганлик ҳимоячиларнинг қўпол хатоси натижасида Озодий дарвозабонимиз билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳимоячиси Собир Ҳарданий ярим ҳимоячимиз Жамшид Болтабоевнинг оёғига тик оёқ билан ташлангани учун майдондан четлатилди. Шундан кейин устунлик "Навбаҳор" томонига ўтди. Ўруновнинг туширилиши эса жамоа ўйинини янада кучайтирди.

Бабаян шогирдларининг уринишлари ниҳоят 74-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Ўрунов Искандеров билан "девор" ўйнаб рақиб жарима майдонига кириб борди ҳамда ҳимоячилар қурвошида бўлишига қараб дарвоза бурчагига аниқ зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимга ҳакам нақ 11 дақиқа қўшиб берди. "Навбаҳор" эса ана ўша дақиқаларда ғалабани илиб кетди. Яна ўша Ўрунов жамоадоши Искандеров билан пас ўйнаган ҳолда чап қанотдан жарима майдонига кирди. Остон орқароққа узатма бераётганида тўп эронлик ҳимоячининг оёғига текканча дарвозага кириб кетди — 2:1.

"Навбаҳор" гуруҳдаги асосий рақибларидан бири устидан ишончли ғалабага эришди ва ўз очколарини 7 тага етказганча кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди.

ОЧЛ. "D" гуруҳи, 3-тур
"НАВБАҲОР" - "НАССАЖИЙ МОЗАНДАРОН" - 2:1 (0:1)
Голлар: Остон Ўрунов (74), Меҳрдод Абдиҳангоҳ (90+7-автогол) — Ризо Озодий (44)
“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Азимжон Аҳмедов (7. Остон Ўрунов, 46), 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев, 10. Жамшид Искандеров, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Аброр Исмоилов, 19. Дониёр Абдуманнопов (77. Асадбек Собиржонов, 62), 21. Темурхўжа Абдухолиқов, 22. Игор Голбан.
“Нассажий Мозандарон”: 1. Рашид Мазаҳерий, 3. Воҳид Муҳаммадзода, 4. Амирмаҳди Жанмалекий, 5. Саид Беигий, 8. Фаршид Исмоилйи (14. Али Даврон, 65), 9. Муҳаммадризо Озодий, 11. Маҳмуд Ҳайдараҳмати (6. Меҳрдод Абдиҳанан, 24), 32. Собир Ҳарданий, 77. Муҳаммад Ҳуссейний, 88. Исмоил Бобойи (20. Аҳмад Мусавйи, 65), 96. Муҳаммадризо Аббоси (22. Хосе Антонио Вильяр, 82).
Огоҳлантиришлар: Азимжон Аҳмедов (7), Игор Голбан (27), Муҳаммадризо Азади (87).
Четлатиш: Собир Ҳарданий (52).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:23, 23.10.2023.
Ўқилди: 2732 марта.
Фикрлар: 52 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.