"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.
35 ёшли футболчи "Порту"га қарши ўйинда жароҳат олганди. Полякнинг навбатдаги "Эл-Классико"да иштирок этиши жиддий шубҳа остида эди, аммо, афтидан, юлдуз форвард "Реал" билан ўйинда майдонга тушишни кутмоқда.
Журналист Томаш Влодарчикнинг сўзларига кўра, Левандовски қўшимча текширувлардан ўтган ва бу тикланиш жараёни режа бўйича кетаётганини кўрсатган. Ла Лиганинг сўнгги тўпурари ҳақиқатдан ҳам ҳафта охиригача формага кириши мумкин.
“Барселона” – “Реал” учрашуви 28 октябрь куни бўлиб ўтади.