Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Самвел Бабаян: “Навбаҳор” ҳақиқий халқ жамоаси”

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси, 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Нассажи Мазандаран” (2:1) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа устози Самвел Вячеславович Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

- Ассалому алайкум! Барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Ҳаммага хайрли кун! Бугун “янги Навбаҳор” туғилди десак ҳам бўлаверади. Ушбу жамоа курашиш ва ғалаба қозонишни хоҳлайди. Албатта, мазкур беллашувдан олдин қийин вазиятда эдик. Ушбу баҳсдан олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон кубоги ярим финалидаги “овер-таймлар”дан кейин жамоа қандай ўйин кўрсатиши борасида савол беришганди. Аввало бугунги ўйин учун йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шогирдларим бугун ҳақиқий профессионал эканликлари, “Навбаҳор”да нафақат, клуб билан тузилган шартнома ёки пул ишлаш, балки, ғоя, наманганликлар учун футбол қанчалик муҳим эканлиги, жамоамиз учун қайғурадиган мухлисларга қувонч улаашиш, “Навбаҳор”ни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган вилоят ҳокимининг ишончини оқлаш ниятида ирода, ғалабага бўлган чанқоқлик, характерни намоён этишди. Бунинг эса қиймати юқори.

Қайтараман, бугун мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиладиган “янги Навбаҳор” дунёга келди. Шу боис, йигитларга яна бир марта раҳмат айтмоқчиман. Яна шуни ҳам таъкидламоқчиманки, бугунги беллашув яна бир маротаба Чемпионлар лигасида оддий ўйинлар бўлмаслигини исботлади. Ушбу мусобақада ҳар бир жамоа очко ишлаш учун майдонга тушади. Бугунги ўйинда жорий мавсумда илк маротаба қўшимча вақтда ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлдик. Бу эса меҳнатларимиз самараси. Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги айрим баҳсларда ҳам гарчи ўйин, тўп назорати борасида устунлик қилган бўлсакда, ижобий натижага эриша олмагандик. Бугун эса ҳаракатларимиз ўз самарасини берди. “Навбаҳор”ни юртимиз ва Осиёда топ-жамоага айлантириш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.

- Бугун икки хил бўлим кўрдик. Биринчи 45 дақиқаликда жамоанинг ўйини қовушмади. Биринчи бўлимдан сўнг, йигитларга нима дедингиз? Иккинчи савол: Жасурбек Яхшибоев бугун кўринмади, унга нима бўлди?

- Майдонга тушмаганларда жароҳат бор ва улар тикланиш мақларини олиб боришмоқда. Навбатдаги саволга тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимни яхши бошладик, бироқ ҳужумларни якунлашда муаммоларга дуч келдик. Кейин кутилмаган гол содир бўлди. Аламлиси, меҳмонларнинг ягона ҳужуми гол билан якунланди. Шошганимиздан учрашувнинг 20-дақиқасидан бошлаб, тўпни ҳам яхши назорат қила олмадик. Иккинчи бўлимда эса режа бўйича Ўрунов ва Собиржонов орқали ўйинни кучайтирдик. Бугунги кунда таркибимизда ўйинни кучайтира оладиганлар бўлгани жуда муҳим.

Улкан иштиёқ ҳамда мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари эвазига йигитлар бор имкониятларини ишга солишди. Футболда фаолият олиб бориш осон эмас. Аммо шундай ажойиб лаҳзалар, инсонларга қувонч улашиш учун ишласанг арзийди. “Навбаҳор” ҳақиқий халқ жамоаси. Биз буни тушуниб, ҳис этиб турибмиз. Ушбу сўзларни гапиришдан асосий мақсад, “Навбаҳор”га нафақат Наманган, балки бутун Ўзбекистонда мухлислик қилишмоқда.

Жамоамизнинг жорий мавсумда яна 8 та ўйини қолди. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам бугунги беллашувдан кейин, жамоамизни ғалаба билан табриклаб: “Йигитлар, биз майдонда курашаётганингиз ва ҳаракат қилаётганингизни биламиз. Мухлисларга завқ улашишда давом этинглар”, дея таъкидлади.

“Навбаҳор” кейинги беллашувларда ҳам ишқибозларни хурсанд этишга интилади.

- Биринчи бўлиб, гол қўйиб юбориб, кейин камбэк амалга ошириш режаси бормиди? Остон Ўрунов нега захирадан майдонга тушди?

- Иккинчи бўлимда ўйиини кучайтириш режаси бор эди. Лекин ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориш режамиздан ўрин олмаганди. Остоннинг асосий таркибдан ўрин олмаганлигига эса жароҳати борлиги сабаб бўлди. Ўзбекистон кубогидаги ярим финалдан сўнг, Ўрунов бирор марта машғулотда иштирок этмади. У жароҳати бўлишига қарамасдан борини бериб ўйнади.

- Дониёр Абдуманнопов Ўзбекистон кубоги ярим финали пенальтилар сериясидаги хатоси туфайли тушкунликка тушиб қолганмиди? Нега у бугун ўзини кўрсата олмади?

- Дониёр иккинчи даврада бизга ўтганидан сўнг, жамоада кўп ёрдам берди. У бугун кўп ҳаракат қилди, балки, бироз ҳаяжон таъсир қилган бўлса керак. Абдуманнопов бугун ҳам яхши ўйин намойиш этди ва унга эътироз йўқ. Дониёр айни пайтда “Навбаҳор”нинг муҳим футболчиларидан бири саналади.

- Тома Табатадзе ҳамда Йован Жокич келаси баҳсларда иштирок эта олишадими? Темурхўжа Абдухолиқов бугун ўз имконияти даражасида ўйин намойиш эта олмади. Баъзи вазиятларда унинг ўрнига майдонга тушишга урингандек бўлдингиз... Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Темурхўжа биз учун муҳим, тажрибали футболчи. У бугун яхши ўйин ўтказди. Ҳужумларни якунига етказа олмаган бўлсада, кўпроқ ҳужумларни ташкил этишда қатнашди. Абдухолиқов бугунги баҳсда камида 13 км. масофани босиб ўтган бўлса керак.

Даврон Ҳошимов ҳақида унутдингиз, у Туркияда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди ва жорий мавсумда бошқа майдонга тушмайди.

Тома Табатадзе ва Йован Жокичлар эса тикланиш жараёнида, улар бу мавсумда бизга ёрдам бера олишади, деб ўйлайман.

- Рақиб жамоа устози Меҳди Раҳмати матбуот анжуманида ҳакамнинг хатоси ҳақида кўп гапирди. Бу ҳақда сизнинг фикрингиз қандай?

- Мен ҳакамлик ҳақида гапиришга ўрганмаганман. Ҳакам ўйинни жуда яхши бошқарди. Симуляция ва вақт чўзишларни жойида жазолади. Улар ҳар бир тўхтатилиш учун керакли вақт қўшишади. Эсингизда бўлса, “Ал-Ҳилол” билан баҳсда рефери 14 дақиқа қўшиб берган эди. Ҳамма ўз ишини қилгани яхши. Менимча, айбни ўзидан излаш керак. Тўғри, баъзида биз ҳам эътироз билдирдик.

Айтганча, захирадаги ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси тақдирини ҳал қилган. Хитойдаги учрашувда пенальти қўйиб, бизни ЖЧдан маҳрум қилган. У олдимга келиб, тўхтатилган вақт учун керагича дақиқа қўшилишини айтди.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 07:05, 24.10.2023.
Ўқилди: 2492 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.