«Ньюкасл Юнайтед» бош мураббийи Эдди Хау Сандро Тоналининг «Сент Жеймс Парк»да «Боруссия Дортмунд»га қарши ўйинда майдонга тушишини кутмоқда.
Хау ўйиндан олдинги матбуот анжуманида шундай деди: «Унинг эртага майдонга тушишини кутяпман. Режамиз шунақа. У бугун машғулот ўтказди», – деди Хау.
23 ёшли Тонали ўтган ёзда 64 миллион евро эвазига "Милан"дан "Ньюкасл"га ўтган эди. У жорий мавсумда 11 та ўйинда 1 та гол урди.