Бразилиянинг «Фламенго» клуби Италиянинг «Милан» клуби ҳужумчиси Робиньони сотиб олиш учун курашга киришган. Бразил клуби вакиллари «россонерлар» вице-президенти Адриано Галлиани билан музокараларни бошлаб юборди.
«Фламенго» футболчи учун 10 миллион евро беришга тайёр. Бу пулнинг 7.5 миллионини клуб ҳомийси «Adidas» корхонаси тўлашга рози бўлиб турибди. Робиньонинг ўзи эса бунинг натижаси 350 минг евро ойлик маошга эга бўлиши мумкин бўлади.
Бразилиянинг бошқа бир жамоаси «Сантос» эса «Милан»га бироз камроқ 6 миллион евро таклиф қилмоқда. Футболчининг ўзига таклиф қилинаётган ойлик маош миқдори эса 300 минг евро, дея хабар бермоқда«Lance!Net».