Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Бой Роналду: навбатдаги рекордлар

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду футбол майдонида ҳам, ундан ташқарида ҳам рекорд ўрнатишда давом этмоқда.

Шарқда давом этаётган фаолияти давомида португалиялик 80 дан ортиқ турли рекордларни ўрнатган. Чемпионлар Лигасининг бир мавсумида энг кўп гол урган, Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурари, Еврокубокларнинг энг яхши тўпурари, Ла Лига ва Премьер-лигада ўйнаб туриб «олтин бутса»ни қўлга киритган биринчи футболчи – барчасини санаб бўлмайди. Роналду бир нечта рекорд ўрнатади десак хато бўлмайди. Аммо жорий календарь йилида португалиялик даромад бўйича дунёнинг барча футболчиларидан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Қуйида Криштиану Роналдунинг фаолияти давомида даромади қандай ўзгаргани ҳақида сўз юритамиз.

Форбес рейтингида олтита ғалаба

Криштиану Роналду «Ан-Наср»га кўчиб ўтганидан сўнг Шарқнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди. У Саудия Арабистонида деярли чексиз ҳокимиятга эга бўлди ва бу мева берди. Топ футболчилар маҳаллий чемпионатга унинг жозибадорлигини ва даромадларини ошириш учун боришди. Дунёнинг энг кўп маош олувчи 11 нафар футболчисининг бу йилги даромад даражаси ўтган йилги рейтинг иштирокчилариникидан 53 фоизга юқори бўлса ажаб эмас. Умумий айланма 961 миллион долларни ташкил этди. Криштиану Роналду сўнгги 10 йил ичида олтинчи марта рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Унинг астрономик 200 миллион долларлик асосий маоши йилига ақл бовар қилмас 260 миллион долларлик ҳомийликдан тушган даромад билан бирлаштирилади. Футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири учун бу муносиб маошдир.

Эътиборлиси, 2022 йилда Килиан Мбаппе энг юқори даромадга эга бўлган. Тўғри, унинг 128 миллион доллари ҳозир унчалик таъсирли кўринмайди.

Биринчи иш ҳақи - 2000 евро

Криштиану Роналду 16 ёшида ўзининг биринчи рекордларидан бирини ўрнатди. Бир мавсумда бўлажак футбол юлдузи «Спортинг»нинг тўрт хил ёшдаги жамоаларида ўйнади. Лиссабон клуби вакиллари ёш Роналдуга профессионал шартнома таклиф қилишса ажабмас эди. Биринчи иш ҳақи даражаси ойига 2000 евро бўлган. Ҳозир Криштиану Роналду 4 дақиқада ушбу суммаларни ишлаб олади.

Манчестерда миллионерга айланди

«Манчестер Юнайтед»га ўтгандан сўнг, Криштиану Роналду йилига 2,1 миллион евро ишлаб ола бошлади. Тўрт йил ўтгач, португалияликнинг маоши аллақачон йилига 7 миллион еврони ташкил этди. Аммо «Реал» барибир португалияликнинг катта обрўсига сабаб бўлган - 2009/2010 йилги мавсумда йилига 10,7 миллион евро унинг «қаймоқранглилар» лагерига ўтган пайтидаги рекорд сумма.

2013 йил сентябридаёқ Криштиану футболчилар ўртасида маош бўйича рекорд ўрнатди – йилига 17 миллион евро! Бир ой ўтиб, фаолиятидаги иккинчи «Олтин тўп»ни олган футболчи учун муносиб даромад даражасига эришган дейиш мумкин.

«Ювентус» Криштиану Роналду учун Европадаги энг юқори маошни тўлади - йилига 30 миллион евро, бироқ португалиялик ҳомийлик шартномаларидан ҳам шунга яқин даромад топар эди.

«Манчестер Юнайтед»га иккинчи марта келганида Роналду 29,1 миллион евро даромадга эга бўлди. Машҳур интервью бўлмаган тақдирда ҳам у Премьер-лигада қола олиши даргумон эди. Сўнгги ўн йил ичида олти марта Криштиану Роналду дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди. Бу вақт ичида унинг даромади уч баравар ошди!

Киритилди: 19:32, 25.10.2023.
Ўқилди: 9328 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.