Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

Тонали сўнгги ўйинини ўтказган бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Сандро Тонали футболга пул тикгани учун 10 ойга дисквалификация қилинишидан олдин охирги ўйинини ўтказган бўлиши мумкин.

"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Чемпионлар лигаси доирасида Дортмунднинг "Боруссия"си билан ўйинда 65-дақиқада 0:1 ҳисоби вақтида майдонга тушди. У Шон Лонгстаффнинг ўрнини эгаллади.

Олдинроқ Тонали "Милан"да ҳаракат қилган вақтларда клуб ўйинларига гаров қўйганини тан олганди. Шунингдек, у терговчиларга қимор ўйинларига қарамликдан азоб чекаётганини айтди.

Футболчи 10 ойлик футболдан четлатилганидан ташқари, қимор ўйинлари учун реабилитациядан ўтади.

Тонали Премьер-лиганинг қолган мавсумини ўтказиб юборади ва агар Италия Евро-2024га чиқса, у ерда ҳам ўйнамайди.

Киритилди: 05:18, 26.10.2023.
Ўқилди: 994 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.